Янгиликлар

Имрон ким сабабли олийгоҳни ташлаб кетганини айтди

Бироқ бир йилдан сўнг қайта тиклаш учун ариза ёзган ва тиклаган

Хонанда Имрон олийгоҳда ўқиб юрган вақтда иккинчи курслигида ким сабабли ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи курслик вақтида онаси автоҳалокат сабаб юролмай қолган. Уларнинг ҳолидан хабар оладиган инсон йўқлиги сабаб ўқишни ташлаб Бухорога қайтишга мажбур бўлган.

«Иккинчи курсда ўқиётган вақтимда онам автоҳалокатга учраб юролмай, ётиб қолдилар. Дадам ишда, акаларим чет элда. Онамнинг ёнида қолиб, уларнинг ҳолидан хабар оладиган одам қолмади. Ўзбекистон давлат консерваториясининг Эстрада хонандалиги факультетида ўқирдим. Боз устига гуруҳ сардори эдим. Онамнинг ёнида бошқа одам бўлмагани туфайли ўқишни ташлаб, Бухорога қайтишга мажбур бўлдим. Деярли бир йил мобайнида Бухорода қолиб, онамга қарадим», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IMRON (@imronsinger)

Шунингдек, онаси бир йил ичида тузалганини ва ўқишга қайта тиклаш учун келганини айтган. Ариза топшириш муддати тугаганига 2 кун бўлгани сабабли олийгоҳ маъмуриятидан рад жавобини олган. Шу вақт устози Ўзбекистон санъат арбоби Дилором Омонуллаева сабабли қайта тиклашга муваффақ бўлган.

«Аллоҳга шукр, бир йилча вақт ўтгач, онам оёққа туриб, соғайиб кетдилар. Кейин ўқишни қайта тиклаш учун ариза топширгани консерваторияга келдим. Ариза топшириш муддати тугаганига икки кун бўлди, энди кейинги йил ҳаракат қилиб кўрасиз, деган жавобни олдим.Устозим — Ўзбекистон санъат арбоби Дилором Омонуллаева кафедра мудири эдилар. Айнан улар бу талабам менга керак, унинг ўқишини тиклаб беринг, дея бутун консерваторияни оёққа турғизган эдилар. Бу воқеани умуман унутиб бўлмайди. Балки, Дилором Омонуллаева ўша вақтда аризамни қабул қилдириб, ўқишимни тиклашга ёрдам бермаганларида ўқишни бутунлай ташлаб кетармидим. Бугун, балки, умуман санъат соҳасидан кетмаслигим ҳам мумкин эди. Яна билмадим.Дилором Омонуллаева нафақат ўқишимиздан, ижодимиздан, балки ҳолимиздан, ҳаётимиздан доимий хабар оладиган, инсонийлиги ҳам, ижоди ҳам ҳавас қилса арзийдиган устоздир», — дейди Имрон.