Янгиликлар
«Қиёматда роса ялинасиз». Акмал Назаров фирибгарлар уни «ухлатиб» кетганини айтди
Актёр уларга раҳми келишини таъкидлаган
Актёр Акмал Назаров ўзининг саҳифасида фирибгарлар томонидан алданганини айтди.
У ўзининг саҳифасига сторис қўйиб, фирибгарларга мурожаат қилган. Сўзларига кўра, актёрнинг уларга раҳми келади. Шунингдек, қиёматда қийналиб қолишларини, бу дунё боқий эмаслигини таъкидлаган.
«Ҳурматсиз фирибгарлар, мени ухлатмадингиз, ўзингизни ухлатдингиз. Бу дунё боқий эмас, қиёматда роса ялинасиз ҳали. Лекин менга яратган тангри ундан ҳам кўпини беради, сиздан эса олади. Сизларга раҳмим келади», — дейди Акмал Назаров.





