Янгиликлар

Хонзода отасига машина совға қилди — видео

Блогер болалигида велосипедни орзу қилганини айтди

Хонзода отасига машина совға қилди — видео

Актриса, вайнер Ханна тахаллуси билан танилган Хонзода Қамбарова Instagram саҳифасида отасига машина совға қилганини маълум қилди.

У олдин велосипедни орзу қилгани, ҳозирда эса опа-акаларининг барчасида машина борлигини таъкидлади. Отаси уларнинг тарбиясига қаттиқ турган. Унинг ёши ўтган сари эса юмшоқ феълли, меҳрибон инсонга айланган.

Хонзода ака-опалари билан бирга отасига «Cobalt» автомобилини совға қилган. Актрисанинг отаси бу вазиятда йиғлаб юборган. Кейин эса вайнернинг ота-онаси машинага ўтириб, уни ҳайдаб кўрган.

«Бир пайтлар велосипед ҳақида орзу қилардик. Ҳозирда эса акам, опам ҳаммамиз 4 та ғилдираги бор машиналарда юрамиз. Отам бизга жуда қаттиқ турарди. Ёш ўтган сари ўзгариб, юмшоқ феълли, меҳрибон бўлиб қолди. Бугун машинани берганимизда йиғлади. Мен биринчи марта кўрдим йиғлаганини. Ўзим ҳам йиғладим. Гапираман десам гап кўп сизларга ҳам насиб қисин ота-онангизга шундай совғалар ҳадя қилиш», — деб ёзади вайнер.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Xonzoda (@xanna__official)

Аввалроқ Хонзода 1 ойлик чиқими қанчалигини маълум қилганди. У пластик картасида қанча пул қолгани акс этган суратни эълон қилди. Унда Хонзода май ойида деярли 48 миллион сўм пулни ишлатганини кўриш мумкин. Шунингдек, блогернинг ҳисобида 135 938 642 миллион сўм маблағи бўлган.

Аввалроқ Хонзода бир ойда қанча даромад топишини маълум қилганди. Хонзода ижод қилишга қараб пул топишини айтди. Актриса ойига энг камида 5-6 миллион сўм пул топади. Блогер бу рақамлар 10-30 миллион сўмгача ошиши мумкинлигини таъкидлади.

«Ижодга қараб пул топилади. Instagram’га баъзилар пул топиш учун, баъзилар ижод қилиш учун киради. Пул топиш учун кирган инсоннинг даромади кам бўлади. Биринчи ўринда пул бўлмаса, яхши даромад топади. Ойига энг камида 5-6 миллион сўм топилади. Ундан уёғи 10-30 миллион сўмгача кетади», — дейди актриса.