Хонанда Рамиз Усмонов янги лавозимга тайинланди
Унга 2015 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган
Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри раҳбарлигига тайинланди.
Театрнинг аввалги раҳбари Маҳмуд Муратов бўлиб, у 2017 йилдан буён ушбу лавозимда фаолият юритаётган эди. Рамиз Усмонов 2000 йилда Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри стажорлик гуруҳига қабул қилинган. 2005 йилдан ҳозирги кунга қадар театрнинг ДАКТ опера труппаси солисти.
У 2010 йилда Бокуда ўтказилган халқаро вокалчилар танловида I мукофот ва «Танловнинг энг яхши тенори» унвонига сазовор бўлган. 2010 йилда юқори даражадаги ютуқлари учун Рамиз Усмоновга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган. 2015 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.




