Янгиликлар

Феруза Норматованинг мухлиси унга турмуш қуриш таклифини берди — фото

Актрисанинг обуначиси ундан 13 ёш кичиклигини айтган

Феруза Норматованинг мухлиси унга турмуш қуриш таклифини берди — фото

Актриса Феруза Норматованинг Instagram саҳифасида обуначиси унга турмуш қуриш таклифини берди.

Феруза Норматова ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга бир кузатувчиси актрисадан 13 ёш кичиклигини айтиб, унга турмуш қуриш таклифини берган. Феруза Норматова эса ушбу таклифга қуйидагича жавоб қайтарган.

«Ўғлим дарсингни қил», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Ситора Алимжонованинг мухлиси унга турмуш қуриш таклифини берганди. Ситора Алимжонова обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда бир кузатувчиси ўзи ёш ва келишган эканини айтиб, унга турмуш қуриш таклифини берди. Актриса унга бугун турмуш қуриш учун кеч бўлганини айтди.

«Менимча, бугун жуда кеч. Эҳтимол эртага», деб ёзади Ситора Алимжонова.

Азиза Ёқубованинг ҳамкасби ҳам унга турмуш қуриш таклифини берганди. Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда актрисанинг кузатувчиларидан бири унга турмуш қуриш таклифини берган. Телебошловчи унинг шоу-бизнес вакили эканини айтган ва санъат аҳлидан уйланмасликни маслаҳат берган.

«Кўпдан бери шу таклифни ёзасиз. Ижодингизга омад. Менинг турмуш қуриш ниятим йўқ. Сизга бахт тилайман. Ўзингиз шоу-бизнесдасиз. Шунинг учун шоу-бизнесдан уйланманг. Қўшиқларингизга гап йўқ», — деб ёзади Азиза Ёқубова.

Шунингдек, Камила Гимандинованинг мухлиси унга иккинчи хотин бўлишни таклиф қилганди. Камила Гимандинова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири уни ёқтиришини айтиб, турмуш қуриш таклифини берган. Актриса ҳеч қачон бунга рози бўлмаслигини айтди. У ягона бўлишини ёки умуман бўлмаслигини таъкидлаган.

«Ҳеч қачон. Мен ёки битта ва ягона хотин бўламан ёки умуман бўлмайман», — дейди у.