Феруза Норматова турмушга чиқмаётганининг сабабини айтди
У обуначилари шу саволни кўп беришини таъкидлади
Актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасида нима сабабдан ҳалигача турмушга чиқмаганининг сабабини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, атрофида ёлғончилар жуда кўп. Актриса ҳатто соясига ҳам ишонмаслигини айтди. Феруза Нормарова Худодан ҳайрлисини беришни сўрашини таъкидлади. Бироқ у ичидаги қўрқувни қўйиб юбора олмайди.
«’Нега оила қурмайсиз?ʼ, деб кўп савол берасиз. Атрофда шу қадар ёлғон кўп бўлса, ҳатто соянгга ҳам ишонмайдиган замонда, бир инсон билан бутун умр яшаш мен учун бир оз қўрқинчли. Атрофда жуда хиёнаткор инсонлар кўп. Албатта дуо қилиб Роббимдан ҳайрлисини сўрайман, лекин ичимдаги қўрқувни қўйиб юбора олмаяпман. Сизнинг ҳам атрофингизда хиёнаткорлар борми? Сиз ҳам шундай инсонни танийсизми?», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Норматова эрга тегиш учун ҳижобга киргани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Шунингдек, актриса турмуш ўртоғи ҳижобдан чиқишини талаб қилса қандай жавоб қайтаришини айтганди.




