Янгиликлар

Феруза Норматова сирли ошиғи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди — фото

«Ҳамма нарсани вақт ҳал қилади», — дейди у

Феруза Норматова сирли ошиғи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди — фото

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида сирли ошиғи ҳақидаги саволга жавоб берди.

У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга турли совғалар жўнатаётган сирли ошиғи кимлиги ҳақида ҳам савол берилган. Актриса бу нарса ҳақида гапиришга ҳожат йўқлигини айтиб, ҳамма нарсани вақт ҳал қилишини таъкидлаган. Вайнер ҳаёти давомида бир ловуллаб ёниб, бир пасда ўчганларни кўрган. Шу сабабли кўп инсонларга ишонмайди. Феруза Норматова тақдирига ёзилган инсон бошқасига насиб қилмаслигини билади.

«Айтишимга ҳожат йўқ. Ҳамма нарсани вақт ҳал қилади. Ҳарактер, оилавий муҳит деган нарсалар бор. Кимнингдир ошиқ бўлиши қанчалик тез бўлса, совиши ҳам шунчалик тез бўлиши мумкин. Камдан-кам туйғулар Аллоҳдан келади. Ҳаётда бир ловуллаб ёниб, бир пасда ўчганларни кўряпмиз. Унча-мунча инсонларга ишона олмайман. Шу сабаб Аллоҳга тақдиримни топшириб, ўзим ҳотиржам ишларимни қилиб юравераман. Зеро, насибам, албатта, мендан бошқасига бориб қолмайди», — деб ёзади актриса.

Шунингдек, актрисанинг обуначиларидан бири сирли инсоннинг совғасини қабул қилиш унга розилик бериш билан баробар эканини ёзган. Вайнер эса совғани қабул қилиш уни берилган мақсадига ҳам боғлиқлигини таъкидлаган.

«Совға нима мақсадда берилганига боғлиқ. Агар у шунчаки сизни хурсанд қилиш учун бўлса нега энди қабул қилмаслигим керак? Агар у қўл сўраб ёки бошқа мақсадда берилса, албатта, қабул қилишни ўйлаб кўраман», — дейди вайнер.

Эслатиб ўтамиз, актрисага биринчи гал тилла тақинчоқлар ва iPhone 13 Pro Max совға қилинганди. вайнер уларни видеога олиб, ўз саҳифасига жойлаган ва ҳаммаси вақти соати билан бўлишини ёзиб қолдирган. Шунингдек, Феруза Норматова уни сийлаган инсонни Аллоҳ сийлашини тилаган.

«Кимгадир олдинроқ, кимгадир кейинроқ берилади. Ҳаммаси вақти соати билан бўлади. Мени сийлабсиз. Сизни Аллоҳ сийласин», — деб ёзади актриса.

Кейин эса aктрисага 3 та қутичада бриллиант тақинчоқлар берилган. Улардан бири бўйинга тақиладиган тақинчоқ. Пушти гуллар билан безатилганида эса узук ва зиракли жамланма бор. Шунингдек, совғалар орасида соат ҳам бўлган. Уларнинг барчаси тўқ кўк рангда.