Янгиликлар

Феруза Норматова араб шаҳзодасига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото

«Аллоҳ учун осон», — дейди у

Феруза Норматова араб шаҳзодасига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — фото

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида араб шаҳзодасига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Феруза Норматова бу гапларни рад этди. Бу каби миш-мишлардан араб шаҳзодасининг ўзи ҳам бехабарлигини таъкидлади. Актриса араб шаҳзодасидан ҳам зўр инсонга турмушга чиқишини айтди. У YouTube’да фитна тарқатаётган лойиҳалардан бу ишни бас қилишни сўради.

«Энди буёғи ошиб тушди. Бу аканинг хабари ҳам йўқ. ин шаа Аллоҳ араб шаҳзодасидан ҳам зўр инсонга турмушга чиқаман. Аллоҳга осон лекин фитна тарқатишни бас қилинг. Рўмолга чидаб бўлмайди. Ўзимда йўқ рўмолларни ҳам ўратишади», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ Феруза Норматовага сирли инсондан қимматбаҳо совғалар олганди. Aктрисага биринчи гал тилла тақинчоқлар ва iPhone 13 Pro Max совға қилинганди. вайнер уларни видеога олиб, ўз саҳифасига жойлаган ва ҳаммаси вақти соати билан бўлишини ёзиб қолдирган. Шунингдек, Феруза Норматова уни сийлаган инсонни Аллоҳ сийлашини тилаган.

«Кимгадир олдинроқ, кимгадир кейинроқ берилади. Ҳаммаси вақти соати билан бўлади. Мени сийлабсиз. Сизни Аллоҳ сийласин», — деб ёзади актриса.

Шундан кўп ўтмай актриса иккинчи бор сирли ошиғидан қимматбаҳо совғалар олганди. 3 та қутичада бриллиант тақинчоқлар берилган. Улардан бири бўйинга тақиладиган тақинчоқ. Пушти гуллар билан безатилганида эса узук ва зиракли жамланма бор. Шунингдек, совғалар орасида соат ҳам бўлган. Уларнинг барчаси тўқ кўк рангда.