Янгиликлар

Феруза Норматова ҳаётида содир бўлган воқеадан ҳайратдалигини айтди — видео

Актриса ўша воқеадан таъсирланиб онаси ҳам йиғлаганини таъкидлади

Феруза Норматова ҳаётида содир бўлган воқеадан ҳайратдалигини айтди — видео

Актриса, Бошловчи Феруза Норматова Instagram саҳифасида ҳаётидаги содир бўлган воқеадан ҳайратдалигини айтди.

У тез кунда ушбу ҳолат ҳақида батафсил хабар беришини таъкидлади. Ушбу воқеадан актрисанинг онаси ҳам таъсирланиб йиғлаган. Феруза Норматова ота-онасидан Аллоҳ рози бўлишини сўраган.

«Ассалому алайкум, ўртоқлар. Мени йўқотиб қўйганингизни биламан. Кеча бир нарсалар бўлиб кетди. Ўзим ҳам ҳайратдаман. Бу ҳақда тез кунда хабар бераман ин шаа Аллоҳ. Онамни эркалаб ‘енаʼ дейман. Кечаги воқеадан таъсирланиб ҳалигача йиғлаяпти. Аллоҳ ота-оналаримиздан рози бўлсин», — дейди Феруза Норматова.

Актриса 20 апрель куни Шаҳзод Султонов билан ярашганини маълум қилганди. У шу куни ўз саҳифасига ҳамкасби билан биргаликда суратга олган vine’ни жойлаган. Феруза Норматованинг обуначилари изоҳларда Шаҳзод билан биргаликда ишлаётганидан хурсанд эканини ёзган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Feruza Normatova (@feruzanormatova)

Аввалроқ Феруза Норматова ҳамда Шаҳзод Султонов бир-бирини севиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди. У ларнинг ҳар иккиси ҳам саҳифасига 14 февраль куни бунга ишора қилувчи фотони жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

«Ўзингиз ҳам сезиб юрган эдингиз, азизлар. Ҳаммасини ошкор этиш вақти келди», — дея ёзиб қолдирган Феруза Норматова.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлифа тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.

Кейинроқ актриса ҳамкасби билан муносабатларига ойдинлик киритганди. Феруза Норматованинг сўзларига кўра, улар бугундан бошлаб алоҳида ижод қилишга келишиб олган. Шу сабабли актриса энди фақат ўзи ижод қилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, улар дўстона муносабатда бўлган.