Янгиликлар

Феруза Норматова Шаҳзод Султонов билан ярашганини маълум қилди — видео

Улар биргаликда vine суратга олган

Феруза Норматова Шаҳзод Султонов билан ярашганини маълум қилди — видео

Актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасида актёр, хонанда Шаҳзод Султонов билан ярашганини маълум қилди.

Актриса 20 апрель куни ўз саҳифасига ҳамкасби билан биргаликда суратга олган vine’ни жойлаган. Феруза Норматованинг обуначилари изоҳларда Шаҳзод билан биргаликда ишлаётганидан хурсанд эканини ёзган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Feruza Normatova (@feruzanormatova)

Аввалроқ Феруза Норматова ҳамда Шаҳзод Султонов бир-бирини севиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди. У ларнинг ҳар иккиси ҳам саҳифасига 14 февраль куни бунга ишора қилувчи фотони жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

«Ўзингиз ҳам сезиб юрган эдингиз, азизлар. Ҳаммасини ошкор этиш вақти келди», — дея ёзиб қолдирган Феруза Норматова.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлифа тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.

Кейинроқ актриса ҳамкасби билан муносабатларига ойдинлик киритганди. Феруза Норматованинг сўзларига кўра, улар бугундан бошлаб алоҳида ижод қилишга келишиб олган. Шу сабабли актриса энди фақат ўзи ижод қилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, улар дўстона муносабатда бўлган.