Фаррух Зокиров қўшиқларининг муваффақиятли чиқишига сабабчи бўлган инсон кимлигини айтди
Ўзбекистон эстрада қўшиқчиси, бастакор Фаррух Зокиров қўшиқларининг муваффақиятли чиқишига сабабчи бўлган инсон кимлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, онаси ўзининг давридаги лапарларни яхши билган. Қўшиқларини биринчи танқид қиладиган одам унинг онаси эканлигини таъкидлади. «‘Яллама ёримʼ, ‘Том бошида тоғора’ булар ҳаммаси жуда ҳам янги, замонавий ‘оронжировкаʼ мос келиб, ривожланиб кетган. Онамнинг ҳиссаси жуда катта. Чунки ўз пайтида […]
Ўзбекистон эстрада қўшиқчиси, бастакор Фаррух Зокиров қўшиқларининг муваффақиятли чиқишига сабабчи бўлган инсон кимлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, онаси ўзининг давридаги лапарларни яхши билган. Қўшиқларини биринчи танқид қиладиган одам унинг онаси эканлигини таъкидлади.
«‘Яллама ёримʼ, ‘Том бошида тоғора’ булар ҳаммаси жуда ҳам янги, замонавий ‘оронжировкаʼ мос келиб, ривожланиб кетган. Онамнинг ҳиссаси жуда катта. Чунки ўз пайтида жуда ҳам машҳур лапарларни яхши айтарди. Миллий мусиқа санъатидан яхши хабардор эди. Ўғлим бу қўшиғинг унча яхши бўлмади. Биз ҳазиллашиб айтардик бизнинг оилавий бадиий кенгашнинг раиси онамнинг ‘Худсовет’идан ўтган бўлса, демак ҳаммаси яхши», — дейди у.




