Янгиликлар

Фарруҳ Зокировга тўйда қўшиқ куйлаётган вақтида Қуръон совға қилинди — видео

Хонанда миннатдорлик билдирган

Фарруҳ Зокировга тўйда қўшиқ куйлаётган вақтида Қуръон совға қилинди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров тўйда қўшиқ куйлаётган вақтида унга Қуръон совға қилинди.

«Ялла» гуруҳи солисти Фаррух Зокиров Тошкент шаҳридаги тўйхоналарнинг бирида хизмат қилаётган бўлган. Шу вақт унга бир йигит Қуръон олиб чиқиб берган. Хонанда «Эслаб-эслаб» қўшиғини куйлаётган бўлган. У совға учун ташаккур билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода Instagram саҳифасига қизлари Эъзоза ҳамда Саъдиянинг Қуръон ўқиётгани акс этган видеони жойлаган эди.

Паризоданинг Instagram’идаги обуначилари унга фарзандларига ислом илмини қандай ўргатгани ҳақида саволлар берган. Актриса уларнинг бир қанча саволига жавоб берди. У олдин баъзи сабабларга кўра, қизларининг Қуръон тиловат қилаётганини ижтимоий тармоққа жойламаган. Бироқ раққоса бу бошқа оналар учун фойдали бўлиши уни видеони жойлашга ундаганини айтди. Паризоданинг қизлари 5 ёшдан Қуръон таълимини ўрганишни бошлаган.

«Талабларга биноан қизлар ўқиётган жараёндан лавҳа қўйдим. Авваллари буни баъзи сабабларга кўра кўрсатмагандим, эндиликда бу оналар учун ўрнак ва фойдали маслаҳат эканлигини билдим. Сизга оз бўлсада фойдам тегса хурсандман.

Берилган саволлар;

Фарзандларингиз неча ёшдан бошлаган? Ким ўргатади? Қайсар, хоҳиши йўқ болаларни қандай қилиб ўқитса бўлади? Безиллатиб қўймаслик учун нима қилиш керак? Қизларингиз ҳижобга кирдими?

  1. Эъзоза ҳам, Саъдия ҳам 5 ёшдан Қуръон таълимини ўрганишни бошлаган.

  2.  Ёзги таътилда Қуръон Тажвиддан таълим олади, бошқа пайтда турмуш ўртоғим шуғуллантиради», — дейди актриса.

Шунингдек, Паризода Саъдия эркалиги сабабли қийналганини, шундай пайтда унга турмуш ўртоғи тўғри тушунтирганини таъкидлади. У қизлариннг ҳижобга кирмаганини лекин Қуръон ўқиётганида барча қонун, қоидаларга амал қилинишини айтди.