«Еса емаса шоир». Халимахоним Юлдуз Усмоновадан муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоирга мурожаат қилди
Уларнинг шеърлари газеталарда қолиб кетишини айтган
«Мирзо театри» вакиласи, қизиқчи, актриса Халима Ибрагимова Юлдуз Усмоновадан муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоирга мурожаат қилди.
Актриса шоирларнинг шеърлари эски газеталарда қолиб кетишини, санъаткорлар уларни сайқаллаб куйлашини ва шу орқали оммалашини айтган. Шу сабабли ҳам шоирлардан ҳуқуқ талаб қилишдан олдин бу ҳақда унутмасликни таъкидлаган.
«Сарғайиб кетган газетадан бир шеър: Керак эмас осмондаги оймомо, етар бизга ердаги қум-шағал, ой шуъласи соясида беркиниб олиб ўтирганда, мен сен билан қироличаман. Дўстлар, бу шеърлар сарғайиб кетган газеталарда қолиб кетганди. Лекин санъаткорлар унга сайқал бериб куйлаган. Муаллифлик ҳуқуқини талаб қиладиган еса емаса шоирларимизга бағишланади. Менимча, ҳақ-ҳуқуқ талаб қилишдан олдин бу шеърга қандай сайқал берди экан, ким уни жонлантирди экан эсингиздан чиқмасин. Бу хит бўладими, ёки ҳит бўладими буёғи ўзингизга ҳавола», — дейди Халимахоним.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонованинг «Хаста бўлма» қўшиғи сўзлари муаллифи ундан муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган эди. Кейинчалик бу бўйича 22 октябрь куни суд бўлиб ўтган. Жавобгар вакили уларга низони тинч йўл билан ҳал қилиш учун муддат беришни сўрагани ва даъвогар томони норози бўлмагани сабабли суд мажлиси 29 октябрга қолдирилган. 29 октябрь куни тарафлар суд мажлисига келган. Суд қарори билан Усмоновадан шоирга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.




