«Элдидо»нинг собиқ аъзоси Элдор жамоадан нега кетгани маълум бўлди
Бу саволга унинг гуруҳдошлари жавоб берди
«Элдидо» гуруҳининг аъзолари хонанда, телебошловчи Дилниёз Ғаффоров ҳамда хонанда Достон Ҳакимов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида Элдор Хушвақтовнинг гуруҳдан кетиш сабабини айтди.
Дилниёз Ғаффоров унинг педогогика соҳасини танлаганини айтди. Шунингдек, хонанда карантин пайтида Элдор Хушвақтовнинг оиласида йўқотиш бўлганини ва шундан кейин қўшиқ айтиш кўнглига сиғмаганини таъкидлади.
«Элдор ака ҳар доим қалбан биз билан яқин. Менимча бу гал ундай бўлмайди. Чунки бир марта қайтиб келди ва охирги қарорини берди. «Йигитлар давом этинг. Ҳали вақт бор. Мен педагоглик йўлини танламоқчиман. Сизларга омад» деб рози-ризочилик билан хайрлашганмиз. Карантин пайтида кўпчилик инсон депрессияга тушди. Унинг ҳам оиласида йўқотиш бўлди. Қўшиқ айтиш кўнглига сиғмади. Биз бир йил давомида қайтаришга ҳаракат қилдик лекин қайтмади», — деди хонандалар.




