Янгиликлар

«Ҳеч қайси шаҳарда бундай воқеалар бўлмаганди». Шаҳзода Муҳаммедова Италиядаги ёмон таассуротлари ҳақида

У дизайнерлик касби бўйича сафарга чиққан эди

«Ҳеч қайси шаҳарда бундай воқеалар бўлмаганди». Шаҳзода Муҳаммедова Италиядаги ёмон таассуротлари ҳақида

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Италияга саёҳати давомида содир бўлган ёмон ҳолатлар ҳақида гапириб берди.

У дизайнерлик касби бўйича модалар намойишига борган. Бироқ, сафарга чиққан вақти 4 ярим миллион обуначиси бўлган инстаграм саҳифаси блокланиб қолган. Бундан ташқари тахминан 13 минг доллар бўлган телефонини ҳам ўғирлатиб қўйган.

«Роппа роса 6 йилдан сўнг оилам билан Италияга яна келиш насиб қилди. Бу сафар дизайнерлик касбим бўйича модалар намоиши учун келдик. Бу галги таасуротларимни ижобий қиламан деб ўзимга ваъда бергандим. Лекин 4 ярим миллион кузатувчиси бўлган саҳифам блокланиб, айрилдим ва 5 кундан кейин эса янги телефонимни ўғирлаб кетишди. Ҳеч қайси шаҳарда бундай кўнгилсиз воқеалар мен билан содир бўлмаган эди», дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxzoda Muxammedova (@shaxzoda__mukhammedova)