Янгиликлар

Дурдона Қурбонова дўстлари йўқлигининг сабабини айтди

«Ҳар ким ўз йўлини танлайди», — дейди у

Дурдона Қурбонова дўстлари йўқлигининг сабабини айтди

Актриса Дурдона Қурбонова дўстлари йўқлигининг асосий сабабини айтди.

Унинг сўзларига кўра, дўстлари унга ҳиёнат қилган. Актриса эса унга ҳиёнат қилган инсонларни ҳеч қачон кечирмайди.

«Ҳозир ёнимда дўстларим йўқ. Билингки, улар менга ҳиёнат қилган. Ҳар ким ўз йўлини танлайди. Менга ҳиёнат қилган инсонга ҳатто гапиришни ҳам хоҳламайман. Дўст сен билан фойдаланиш, манфаат, обрў учун дўст бўлмайди. Иши юришиб кетса қилган яхшилигингизни унутиб кетмайди», — дейди Дурдона Қурбонова.