Дунёнинг энг бадавлат актрисаларидан бири Жулия Робертснинг ойлик харажати маълум бўлди
У фильмлардаги роли учун энг кўп гонорар олувчи актрисалар қаторига киради
«Оппоғой ва етти гном» ва кўплаб фильмлардаги ижроси орқали миллионлаб мухлисларини топган, дунёнинг энг бадавлат актрисаларидан бири Жулия Робертс бир ойда ўз эҳтиёжлари учун қанча маблағ сарфлаши маълум қилинди.
Жулия Робертс фильмлардаги роли учун энг кўп гонорар олувчи актрисалар қаторига киради. У бу пулларни шахсий харажатлари, хайриялар, янги машиналар ва ҳашаматли уйлар сотиб олиш учун сарфлайди. Жулия Робертс бир ойда ўртача 10 миллион долларга яқин маблағ сарфлайди. Маблағнинг асосий қисмини янги машина ёки уй сотиб олиш учун ишлатади. Энг кам қисми эса актрисанинг ташқи кўриниши ва янги кийим харидларига сарфланади. Жулия Робертснинг айрим мухлислари бу ҳолатни ижобий баҳоласа, айримлари эса ҳаддан ортиқ исрофгарчилик деб атайди.
Актриса 2021 йилнинг декабрь ойида АҚШнинг Сан-Франсиско штатидан 8,3 миллион долларга янги уй сотиб олди ва бу кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Уй беш қаватдан иборат бўлиб, тарихий ёдгорлик сифатида сотувга қўйилган эди.
Маълумот учун, Жулия Робертс шу вақтга қадар 50 дан ортиқ кинофильмларда суратга тушган ва уларнинг орасида «Темир гуллар», «Чиройли аёл», «Мистик питса», «Қон каби қизил», «Мамнуният», «Оппоғой ва етти гном» кинокартиналари актрисанинг дунё бўйлаб танилиши учун хизмат қилган. У ҳозир Нью-Йоркнинг Малибу шаҳрида яшайди.




