«Дизайн» жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков автоҳалокатга учрагани айтилмоқда — фото
Унинг расми ижтимоий тармоқларда тарқалди
«Дизайн» кулги жамоаси аъзоси, етакчиси, актёр Дилшодбек Мусабеков автоҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Жамоа аъзоси Дилшодбекнинг 2021 йил 27 ноябрда автоҳалокатга учрагани айтилмоқда. Унинг автоҳалокат оқибатида олган жароҳатлари акс этган фотолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Автоҳалокат оқибатида унинг оёқ ва қўли сингани маълум қилинган.
«Shoubiz.uz» сайти қизиқчининг администратори билан боғланди. Бироқ унинг администратори автоҳалокатга учрагани рост ёки ёлғонлиги ҳақида маълумот беролмаслигини айтди.

«Дизайн» жамоасининг 2021 йилги концерт дастури 4-13 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилганди.
Шунингдек, aктриса Шаҳло Зоирова бугун ўзининг Instagram саҳифасига Дилшодбек Мусабеков билан бирга суратга олиш ишларида рол ижро этгани акс этган видео жойлаган. Шунингдек, мазкур видео унинг саҳифасига 4 соат аввал тахминан 13:00 ларда қўйилган.




