«Диско раққоси» фильмидаги Жимми Ўзбекистонган келмоқда
«Диско раққоси» фильмидаги роли билан танилган машҳур ҳинд актёри Митҳун Чакраборти Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Унга кўра, 28 cентябрдан бошланаётган Тошкент халқаро кинофестивалига «Диско раққоси» фильмидаги Жимми роли билан танилган афсонавий ҳинд актёри Митҳун Чакраборти ҳам ташриф буюради. У кинофестиваль очилиш маросимида иштирок этади. Тошкент халқаро кинофестивали «Кино 5 […]
«Диско раққоси» фильмидаги роли билан танилган машҳур ҳинд актёри Митҳун Чакраборти Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 28 cентябрдан бошланаётган Тошкент халқаро кинофестивалига «Диско раққоси» фильмидаги Жимми роли билан танилган афсонавий ҳинд актёри Митҳун Чакраборти ҳам ташриф буюради. У кинофестиваль очилиш маросимида иштирок этади. Тошкент халқаро кинофестивали «Кино 5 кунда», «Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари», Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали ва вилоятларда янги киноманзилларнинг очилиши каби катта дастурни ўз ичига олган.
Шунингдек, кинофестиваль доирасида 14 та хориж давлатларининг кино кунлари бўлиб ўтади. Ҳинд делегацияси ҳам ўзининг фильмлари ва махсус дастури билан иштирок этади. Кинофестивалга Голливуднинг таниқли юлдузлари ҳам ташриф буюради.




