Янгиликлар

Дилсўз қачон ҳижобга киришини айтди — фото

Бу ҳақда унда обуначилари сўраган

Дилсўз қачон ҳижобга киришини айтди — фото

Хонанда, актриса Дилсўз ҳижобга қачон кириши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Дилсўз Инстаграм саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан кузатувчиларидан бири ҳижобга киришни режа қилгани ҳақидаги савол берган. Хонанда эса Аллоҳ насиб қилган кун ҳижобга киришини айтган.

«Ният албатта бор. Аллоҳ насиб қилган кун ин шаа Аллоҳ», — деб ёзади хонанда.

Дилсўз туғруқхонадан чиққани акс этган видеони ҳам эълон қилганди. Уни олиб кетиш учун турмуш ўртоғи Фаррух Раимов ҳамда фарзандлари келган. Шунингдек, хонанда дугонаси Умидахоннинг ўғли Муҳаммад Али ҳам 4 апрель куни туғилганини айтди. Дилсўз Муҳаммад Алининг туғилган кунида архив суратни ҳам эълон қилган.

Дилсўз ва Фарруҳ Раимов фарзандига Муҳаммад Усмон деб исм қўйган. Улар 2015 йилнинг 15 апрель санас ида турмуш қурган эди. Ҳозирда жуфтликнинг икки нафар қиз ва икки ўғил фарзанди бор. Уларнинг исми Дилсўз, Сафина, Муҳаммад Салоҳ ва Муҳаммад Усмон.

Хонанда 4 апрель куни тўртинчи бор оналик бахтига эришганди. Бу ҳақда у ўз Инстаграм саҳифасида маълум қилганди. Ушбу хабар остида Дилсўзнинг дугоналари уни табриклаб изоҳ қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilso’z (@dilsoz_singer_new)