Дилфуза Исмоилова президентлик сайловида муносиб номзодга овоз беришини айтди
«Бу истакни амалга ошириш, албатта, ўзимизнинг қўлимизда», — дейди у
Хонанда, актриса Дилфуза Исмоилова ўз Instagram саҳифасида президент сайловида муносиб номзодга овоз бериш кераклиги ҳақида гапирди.
У инсон ҳаётда бахтли ва фаровон яшашни исташини айтиб, бу истакни амалга ошириш учун президент сайловида муносиб номзодга овоз бериш кераклигини таъкидлади.
«Ассалому алейкум, ҳурматли, азиз юртдошлар! Ҳар қандай инсон бу ҳаётда бахтли ва фаровон бўлиб яшашни истайди. Бу истакни амалга ошириш албатта ўзимизнинг қўлимизда. Танлов фурсати келди. Президент сайловида муносиб номзодга овоз берайлик ва орзуларимиз сари дадил қадам ташлайлик. Ҳурматли, азиз юртдошларимиз ҳаммамизга омад ёр бўлсин. Юртимизда тинчлик бўлсин», — дейди у.




