Янгиликлар

Дилфуза Асомова Обид Асомовнинг ушалмаган нияти ҳақида гапирди

Маҳрум сўз устаси, актёр Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи Дилфуза Асомова эрининг ушалмаган нияти ҳақида айтиб берди. Унинг таъкидлашича, сўз устаси ўғлини уйлантирмоқчи бўлган. Бу ўғил Обид Асомовнинг бошқа турмушидан. Унга яхши ва иймонли қиз топишни ният қилган. «Келин тушурмоқчи бўлган. Буни яширмайман. Иккинчи оилалари, ўғиллари бўлган. У бу ерда катта бўлган. Шу ўғилни уйлантирмоқчи бўлган. […]

Маҳрум сўз устаси, актёр Обид Асомовнинг турмуш ўртоғи Дилфуза Асомова эрининг ушалмаган нияти ҳақида айтиб берди.

Унинг таъкидлашича, сўз устаси ўғлини уйлантирмоқчи бўлган. Бу ўғил Обид Асомовнинг бошқа турмушидан. Унга яхши ва иймонли қиз топишни ният қилган.

«Келин тушурмоқчи бўлган. Буни яширмайман. Иккинчи оилалари, ўғиллари бўлган. У бу ерда катта бўлган. Шу ўғилни уйлантирмоқчи бўлган. Яхши, инсофли, иймонли, эътиқодли ўзига ўхшаган жайдари бўлсин деб яхши келин тушурмоқчи бўлган Обид акам. Нияти шундай эди. Лекин Дилфуза ҳеч нарса олмаймиз деди. Мен қизларга қилавериб чарчадим деди. Мен келинимдан битта жон оламан мол олмайман деди. Ўғлимнинг пешонасига берсин. Ўзи меҳнат қилиб олганининг қадрига етади дер эди. Агар мен ҳамма нарсани тўла-тўкис қилиб берсам, қадрига етмайди деди. Ҳамма фарзандимизни ўқитган», — деди у.