Кино, Янгиликлар

Дилбар Икромованинг орзусидаги роль қайси образ бўлгани айтилди

Журналист Отабек Маҳкамов бу ҳақда маълумот берди

Дилбар Икромованинг орзусидаги роль қайси образ бўлгани айтилди

Марҳум актриса, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг орзусидаги роль қайси образ бўлгани айтилди.

Ҳозирда АҚШда яшаб ижод қилаётган ўзбекистонлик журналист, актёр, юрист Отабек Маҳкамов бу ҳақда маълумот берди. Журналистнинг сўзларига кўра, Дилбар Икромова «Ёнимиздаги Афсоналар» лойиҳасида қайси қўшиқчи унга ёқиши, орзусидаги роли қайси эканини айтган.

«Дилбар опани Ёнимиздаги одамлар муаллифлик кўрсатувимга таклиф қилиб, унга дунё миқёсида қайси қўшиқчи ёқишини сўраганман. Улар Майкл Жексон деб жавоб берган. Сухбат давомида Дилбар опанинг энг севимли шоираси Увайсий эканини, орзуларидаги роль эса Фармон-биби образи эканини айтганди», дейди журналист.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от MrOtabekTv (@otabekmahkamov_)


Отабек Маҳкамов, шунингдек, келажакда авлодлар уни меҳрибон, жиддий ва севимли дея эслашини исташини айтганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Дилбар Икромова 2020 йилнинг 25 август куни коронавирус асоратлари оқибатида 73 ёшида ҳаётдан кўз юмган.