Даврон Кабуловга «Шуҳрат» медали топширилди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Шуҳрат» медали билан тақдирланган Даврон Кабуловга мукофотини топширди. Даврон Кабулов «Bravo music» масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва продюсери ҳисобланади. У мукофотни ота-онасига бағишлашини айтиб, улар бунга кўпроқ муносиб эканини таъкидлаган. «Бу медаль қувончини ота-онамбағишлайман. Бир фарзандни дунёга келишига сабабчи бўлиш, ҳар куни боғчага, кейинроқ мактабга етаклаб бориш, вақти келса орқасидан гап […]
Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Шуҳрат» медали билан тақдирланган Даврон Кабуловга мукофотини топширди.
Даврон Кабулов «Bravo music» масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва продюсери ҳисобланади. У мукофотни ота-онасига бағишлашини айтиб, улар бунга кўпроқ муносиб эканини таъкидлаган.
«Бу медаль қувончини ота-онамбағишлайман. Бир фарзандни дунёга келишига сабабчи бўлиш, ҳар куни боғчага, кейинроқ мактабга етаклаб бориш, вақти келса орқасидан гап эшитиш, касал бўлганда баравар азобланиш каби заҳматларидан кейин, ишонинг, улар учун бу медаль алоҳида фахр. Қолаверса, бу мукофотни мендан кўра муносиброқ ижодкорларга бағишлайман. Соврин ва мақтовлар учун ҳеч қачон югурмаганман ва бундан кейин ҳам югурмасам керак. Одамлар тақдирланганлар рўйхатида фамилиямни кўриб Бунга ким қўйибди? дейишмасин дердим… Бу муваффақиятда жамоадошларим, ҳамкасбларимнинг ҳам ўрни катта. Очиғи, кун келиб бизнинг меҳнатимизга эътибор қаратишларига ишонмаганман. Чунки, ҳар йили хонандалар ва театр актёрлари тақдирланишига ўрганиб колгандикку, лекин бошловчилар ёки кулгу усталарини эътироф этишларига камдан-кам гувоҳ бўлардик. Эътибор қаратганларга раҳмат», — дейди у.





