Янгиликлар

Даврон Кабулов «Миллион»га таклиф қилинган айрим санъаткорлар билетларни сотаётганини айтди

«Обрўйингизни тушириб чиптани кўчада сотиб юрманг», — дейди суҳандон

Даврон Кабулов «Миллион»га таклиф қилинган айрим санъаткорлар билетларни сотаётганини айтди

«Миллион» етакчиси, телебошловчи Даврон Кабулов жамоа концертига таклиф қилинган айрим санъаткорлар билетларини кўчада сотаётганини айтиб, уларга мурожаат қилди.

Телебошловчининг сўзларига кўра, бу ишни биринчи қаторга таклиф қилинган ҳамкасблари ҳам қилган. Даврон Кабулов уларга барча билетларни 100 доллардан ўзи сотволишини, бировга сотмаслигини сўраган.

«Баъзи ҳамкасбларимизга! Ҳар бирингиздан бўш кунингизни билиб, сиз айтган кунга таклифномани берамиз. Агар концертга кела олмасангиз обрўйингизни тушириб, чиптани кўчада соттириб юрманг. Шароитингиз оғир бўлса биринчи қаторини қутисидаги ҳар бир билетни 100 доллардан қайтариб сотиб оламан. Ўзингизни ҳам, бизни ҳам шарманда қилманг», — дейди у.

Маълумот учун, «Миллион» жамоасининг 2021 йилги концерт дастури 1-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Бугун концертнинг саккизинчи куни.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Davron Kabulov (@davron_kabulov)