Янгиликлар

«Cайёрамиздаги энг яхши қўшиқчи». Бунёдбек Саидов халқаро мукофотни қўлга киритди — видео

Хонанда Бунёдбек Саидов Россияда «Black Gold Awards 2021» талқини бўйича энг яхши қўшиқчи номинациясининг ғолиби бўлди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. Бу мукофотни унга Россиялик ижодкор топширди. У хонандани нафақат Ўзбекистонда балки коинотда ҳам энг яхши қўшиқчилардан бири деб таърифлаган. Бунёдбек Саидов «Black Gold Awards 2021» мукофотини Москва шаҳрида қабул қилиб олди. […]

«Cайёрамиздаги энг яхши қўшиқчи». Бунёдбек Саидов халқаро мукофотни қўлга киритди — видео

Хонанда Бунёдбек Саидов Россияда «Black Gold Awards 2021» талқини бўйича энг яхши қўшиқчи номинациясининг ғолиби бўлди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Бу мукофотни унга Россиялик ижодкор топширди. У хонандани нафақат Ўзбекистонда балки коинотда ҳам энг яхши қўшиқчилардан бири деб таърифлаган. Бунёдбек Саидов «Black Gold Awards 2021» мукофотини Москва шаҳрида қабул қилиб олди.

«Ажойиб, ёш, жуда иқтидорли, булбул каби овози бор хонанда. Гулдурос қарсакларингиз. Мен сизга у нафақат Ўзбекистон, Тожикистондаги, балки бутун Россиямиздаги ва сайёрамиздаги энг яхши қўшиқчилардан бири экани ҳақида айтиб ўтишим керак. Биз муносиб санъаткорга муносиб мукофот тақдим этамиз», — дейди Бунёдбек Саидовга мукофотни топширган ижодкор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ниҳол» мукофоти соҳиби Бунёдбек Саидов яккахон концертини ноябрь ойида беришини маълум қилганди.