Бурак Ўзчивитнинг тўрт йилга қамалиши ростми?
Актёрнинг продюсери мазкур саволга жавоб берди
Туркиялик машҳур актёр Бурак Ўзчивитнинг продюссери актёрнинг қамоққа олиниши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Бурак Ўзчивитнинг суратга олиш жараёнида режиссёрни ҳақорат қилгани учун унга 3 ойдан 4 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши ҳақида хабар тарқалган эди. Маҳаллий нашрларнинг берган хабарларига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланган. Актёрнинг продюссери ҳолат бўйича фикр билдирган ва бу хабарнинг ёлғонлигини айтган.
«Биз Буракнинг тарбиясини, меҳнатсеварлини, ибрат олса арзийдиган шахс эканлигини биламиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз. Туркия суд тизими юборилган асоссиз айбловларни тасдиқламаслигига ишонамиз», — дейди машҳур актёрнинг продюссери Бўздағ.
Аввалроқ, Бурак Ўзчивитнинг ўғли икки ёшида катта миқдорда даромад топгани ҳақида хабар берилган эди.




