Бунёдбек Саидов яккахон концертини қачон беришини маълум қилди
«Ниҳол» мукофоти соҳиби Бунёдбек Саидов яккахон концертини қачон беришини маълум қилди. Хонанда ўз саҳифасида бу ҳақда айтиб ўтган. Унга кўра, 21, 22, 23, 24 ноябрь кунлари концерт дастури бўлиб ўтади. Бунёдбек Саидовнинг таъкидлашича, унда 3 йил аввалги концерт учун сотиб олинган, бироқ ишлатилмаган билетлар билан ҳам кириш мумкин. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева 2022 йил […]
«Ниҳол» мукофоти соҳиби Бунёдбек Саидов яккахон концертини қачон беришини маълум қилди.
Хонанда ўз саҳифасида бу ҳақда айтиб ўтган. Унга кўра, 21, 22, 23, 24 ноябрь кунлари концерт дастури бўлиб ўтади. Бунёдбек Саидовнинг таъкидлашича, унда 3 йил аввалги концерт учун сотиб олинган, бироқ ишлатилмаган билетлар билан ҳам кириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева 2022 йил февраль ойида яккахон концерт беришини маълум қилган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Райҳон Ғаниеванинг кўплаб мухлислари хонандадан у ҳам концерт беришини талаб қилди. Шу сабабли Райҳон 2023 йилда концерт беришини айтган.




