Янгиликлар

«Бундай ҳислатларини мен биринчи марта кўришим». Ботир Қодиров Юлдуз Усмонова ҳақида

У Юлдуз Усмонова кучли пcихолог эканини таъкидлади

«Бундай ҳислатларини мен биринчи марта кўришим». Ботир Қодиров Юлдуз Усмонова ҳақида

Хонанда Ботир Қодиров Юлдуз Усмонованинг энг яхши хонанда ва психолог экани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, у Юлдуз Усмоновадан кўп нарсани ўрганган. Юлдуз Усмонова инсоннинг дардини айтмаса ҳам билишини таъкидлади.

«Мен Юлдуз Усмоновадан жуда кўп нарса ўрганаман. Энг муҳими опам инсоннинг дардини айтмасдан туриб, ичидагини билади. Кучли психологлар қандай бўлса, у ҳам шундай. Инсоннинг қалбида нима оғриғи бор, нима ғами бор билади. Унда бу тарафлама ҳам қобилият бор. Юлдуз Усмонова санъатда энг қобилиятли эканини биламиз. Бундай ҳислатларини мен биринчи марта кўришим», — дейди Ботир Қодиров.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова хонанда Ботир Қодировга янги қўшиқ ёзиб бергани ҳақида хабар берилганди. Ушбу қўшиқ «Қўқонжонга қиз узатинг» деб номланган бўлиб, 29 cентябрь куни унинг ёпиқ тақдимоти ўтказилди. Унда Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди. Бундан ташари, тақдимотда Нилуфар Усмонова ва журналистлар ҳам иштирок этган. Юлдуз Усмонованинг маълум қилишича, таронага клип ҳам ишланиши мумкин.