Янгиликлар

«Бунақа совғаларни ҳеч кимдан қабул қилмайман». Муниса Ризаева машинани ўзи сотиб олганини айтди

«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева янги машинани ўз пулига сотиб олганини айтиб, ҳеч кимдан бу каби совғалар олмаслигини таъкидлади. Хонанда 29 cентябрь куни «Мalibu 2» харид қилганини айтиб, видеосини ўз Instagram саҳифасига жойлаган эди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда автомобилни унинг мухлисларидан бири совға қилгани, ўзи сотиб олмагани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Муниса Ризаева буларнинг барчаси […]

«Бунақа совғаларни ҳеч кимдан қабул қилмайман». Муниса Ризаева машинани ўзи сотиб олганини айтди

«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева янги машинани ўз пулига сотиб олганини айтиб, ҳеч кимдан бу каби совғалар олмаслигини таъкидлади.

Хонанда 29 cентябрь куни «Мalibu 2» харид қилганини айтиб, видеосини ўз Instagram саҳифасига жойлаган эди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда автомобилни унинг мухлисларидан бири совға қилгани, ўзи сотиб олмагани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Муниса Ризаева буларнинг барчаси ёлғон эканини қайд этган.

«Кимдир қаердандир менга машинани қайсидир муҳлисим совға қилгани ҳақида хабар тарқатибди. Мен ўзимга ўзим совға қилдим, бунақа совғаларни берадиган отам бор, Худога шукур. Бунақа совғаларни ҳеч кимдан қабул қилмайман. Менда бор ҳамма нарсани ўзим қилганман ва севимли ота-онам қилган», — дейди у.