«Бу менга жазо деб ўйлаганман». Зуҳра Солиева марҳум дўстига нисбатан қилган хатосини айтди
Актриса Зуҳра Солиева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида мактаб пайти севги изҳор қилган йигитларни ургани ҳақида айтиб берди. Унинг таъкидлашича, мактаб пайти унга кўплаб йигитлар севги изҳор қилган. Аммо, актрисага бу ёқмаган ва ўша йигитларни мактаб орқасидаги ҳовлида дўппослаган. Шунингдек, Ҳусан исмли синфдошига қилган хатоси ҳозиргача виждонини қийнашини таъкидлаган. «Бизнинг мактабнинг орқасида дала бор эди. Дарс […]
Актриса Зуҳра Солиева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида мактаб пайти севги изҳор қилган йигитларни ургани ҳақида айтиб берди.
Унинг таъкидлашича, мактаб пайти унга кўплаб йигитлар севги изҳор қилган. Аммо, актрисага бу ёқмаган ва ўша йигитларни мактаб орқасидаги ҳовлида дўппослаган. Шунингдек, Ҳусан исмли синфдошига қилган хатоси ҳозиргача виждонини қийнашини таъкидлаган.
«Бизнинг мактабнинг орқасида дала бор эди. Дарс пайти кимдир асабимга тегса, катта танаффусга мактабнинг орқасига чиқасан дердим. ‘Разборʼ қиладиган жой бўлардида. Шўхлигимга қарамай, йигитлар севги изҳор қиларди. Мени нимага севиб қоласан деб севги изҳор қилган йигитларни мактабнинг орқасига олиб бориб урардим. Ҳеч эсимдан чиқмайди раҳматли Дилмуродов Ҳусан севги изҳор қиганда, мактабнинг орқасига олиб боришга тоқатим етмай коридорда урганман. Ҳусан озгина сиқилса ёки хурсанд бўлса, қизариб кетадиган одати бор эди. Қизариб кетган, мен учун дарс қилиб келган. Нимага мен учун конспект қилиб келасан деб кўзининг олдида йиртиб ташлаганман. Иккита катта кўзи ёшга тўлиб кетганди. Ҳалигача ўша кўзлар кўзимнинг олдидан кетмайди. Ҳаётим давомида севдим, севилмадим шунда ўша Ҳусанни яна бошқа севги изҳор қилган йигитларни дилини оғритганим учун бу менга жазо деб ўйлаганман. Қачон Ҳусан эсимга тушса, ҳаёлан ундан кечирим сўрайман», — дейди актриса.




