Бред Питт Анжелина Жоли билан ярашмоқчилиги ва бунинг сабабини айтди
Актёр бошқа ҳеч ким билан ишқий муносабатда бўлмаслигини таъкидлаган
Голливуд актёри Брэд Питт бошқа ҳеч ким билан муносабатда бўлмаслигини ва собиқ турмуш ўртоғи актриса Анжелина Жоли билан ярашиш орзуси борлиги ҳақида гапирди.
Анжелина Жоли ва Брэд Питт 2014 йилда расман турмуш қурган ва бу вақтгача улар 10 йил бирга яшаб, олти нафар фaрзандни тарбиялаган. Учтаси жуфтликнинг ўз фарзанди, яна учтасини эса Анжелина Жоли асраб олган. Улар расман турмуш қургандан икки йил ўтиб, яъни 2016 йилда ажрашган.
Брэд Питт Анжелина Жоли билан совуқ муносабатда бўлишдан чарчаганини ва агар имкон бўлса фарзандлари сабаб актриса билан ярашиш нияти борлигини маълум қилган. У фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёрлиги ҳақида ҳам айтиб ўтган. Уларнинг 20 ёшга кирган Мэддокс, 18 ёшли Пакс, 16 ёшли Захара, 15 ёшли Шайло, 13 ёшли Вивьен ва Нокс исмли эгизак фарзандлари бор. Ярашиш ҳақидаги хабарга Анжелина Жоли ҳали жавоб қайтармаган.
Аввалроқ, Брэд Питт Анжелина Жолини болаларидан фойдаланиб пиар қилишда айблагани ҳақида хабар берилган эди.




