«Ботир Зокиров менинг қўшиғимни репертуарига киритишга рухсат сўраган», — Фаррух Зокиров
Ўзбекистон эстрада қўшиқчиси, бастакор Фаррух Зокиров Ботир Зокиров унинг «Мажнунтол қўшиғини айтишга рухсат сўрагани ҳақида айтиб берди. Унинг таъкидлашича, бу қўшиқ 1974 йилда ёзилган. Ботир Зокиров шу қўшиқни ўзининг репертуарига киритишга рухсат сўганини айтди. Шу пайти Фаррух Зокиров шундай бахтга, шарафга эга бўлганини таъкидлади. «1974 йилда раҳматли Ботир Зокиров бир қўшиқ ёзибсан менга маъқул бўлди. […]
Ўзбекистон эстрада қўшиқчиси, бастакор Фаррух Зокиров Ботир Зокиров унинг «Мажнунтол қўшиғини айтишга рухсат сўрагани ҳақида айтиб берди.
Унинг таъкидлашича, бу қўшиқ 1974 йилда ёзилган. Ботир Зокиров шу қўшиқни ўзининг репертуарига киритишга рухсат сўганини айтди. Шу пайти Фаррух Зокиров шундай бахтга, шарафга эга бўлганини таъкидлади.
«1974 йилда раҳматли Ботир Зокиров бир қўшиқ ёзибсан менга маъқул бўлди. Шуни мен айтсам майлими деб сўраган. Бунинг ярми ҳазил бўлган. Мен ҳам ҳазиллашиб мен бир ўйлаб кўрай дедим. Шу пайт юрагимда бўлаётган нарсани тасвирлаб беролмайман. Портлаб кетяпман. Бу қўшиқ 1974 йилда ёзилган ‘Мажнунтолʼ деган қўшиқ эди. Ботир Зокиров ўша ЪМажнунтолʼ деган қўшиғингни айтиб кўрай деди. Майлими айтсам деган. Мана шундай бахтга, шарафга эга бўлдим. Ботир Зокиров менинг қўшиғимни репертуарига киритишга рухсат сўраяпти», — дейди хонанда.




