Янгиликлар

Ботир Имомхўжаев «съёмка» вақтда йиқилиб тушди — видео

Йиқилгандан сўнг актёр дарҳол ўрнидан туролмаган

Ботир Имомхўжаев «съёмка» вақтда йиқилиб тушди — видео

Ижтимоий тармоқларда сўз устаси, актёр Ботир Имомхўжаев суратга олиш вақтида йиқилиб тушгани акс этган видео тарқалди.

Видеода актёрнинг оёғи сирпаниб кетгани сабаб йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Ботир Имомхўжаев бутун гавдаси билан юзтубан йиқилган. Ҳамроҳлари уни ўрнидан турғизишга ҳаракат қилган бироқ актёр тезда ўзини ўнглаб ололмаган.

Ҳозирча Ботир Имомхўжаев қайси лойиҳанинг суратга олиш жараёнида йиқилиб тушгани маълум эмас. Унинг соғлиги ҳақида ҳам маълумот берилмаган. Лекин актёр ўзининг Instagram саҳифасида 9 соат олдин «stories» қўйган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йигитали Мамажонов трюк бажараётган вақтда йиқилиб тушганди. Унда актёр сакраётган пайти йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Йигитали Мамажонов бундай ҳолатлар бўлиб туришини айтган. Унда бундай ҳолатлар кўп бўлган, ҳаттоки, видеодаги ҳолатдан ҳам дахшатли бўлган.

«Бундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Бусиз иложи йўқ. Бундан ҳам дахшатлари бор лекин қойишга қўлим бормаяпти», — деб ёзади актёр.

Аввалроқ Йигитали Мамажонов «съёмка» вақтида жиддий жароҳатланганди. У анчадан бери бундай бўлмаганини таъкидлади. Актёр кўзининг остидан жароҳат олган. Йигитали Мамажонов жароҳат кўз ичига таъсир қилмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, суратга олиш майдончасида шундай бўлиб туради.

«Анчадан бери суратга олиш майдончасида жароҳат олмаётгандим. Бу биринчиси. Яхшиям кўзимнинг ичига ўтмабди. Ҳаммаси яхши. Суратга олиш ишлари ҳам ёмон эмас», — дейди Йигитали Мамажонов.