Янгиликлар

Бонамур дугоналари севгилисини йўлдан урмоқчи бўлганини айтди — видео

«Ўзимга айтиб берган», — дейди у

Бонамур дугоналари севгилисини йўлдан урмоқчи бўлганини айтди — видео

Инстаблогер, актриса Бонамур дугоналари севгилисини йўлдан урмоқчи бўлганини айтди.

Блогер Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан севган инсони билан яқин дугонаси «юриб кетгани» ҳақида савол берилган. Бонамур эса шундай воқеа бўлганини, бироқ севгилиси унга хиёнат қилмаганини айтди.

«Шундай воқеа бўлган. Фақат севгилим юриб кетмаган. Менга содиқ бўлган. Ўзимга айтиб берган. Дугонанг менга шундай гаплар гапиряпти деган», — дейди блогер.


Аввалроқ Бонамур Озод Ҳуррамов билан нима сабабдан ажралганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, севган инсони билан ажралса, айбни ундан қидиради. Инстаблогер ҳақиқатдан севиб қолса, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қилишини айтганди. Шунингдек, Бонамур ҳозир Озод Ҳуррамов билан муносабатлари яхши эканини таъкидлаган.

Шу билан бирга, Бонамур гаплашиб юрганини билгандан кейин уларга нисбатан негатив фикрлар кўпайган. Инстаблогер Озод Ҳуррамов билан интернетда танишганини таъкидлаганди. Унинг сўзларига кўра, Озод Ҳуррамов билан орасида соф муҳаббат бўлган.