Янгиликлар

Бонамур автоҳалокатга учраб, фура билан тўқнашди — фото

«Ўзим соғ қолганим катта гап», — дейди блогер

Бонамур автоҳалокатга учраб, фура билан тўқнашди — фото

Инстаблогер, актриса Бонамур Instagram саҳифасида фура билан тўқнашиб кетганини маълум қилди.

У соғ-саломат эканини айтди. Бонамур бир ҳайдовчи сабабли шундай тўқнашув бўлганини таъкидлади. Актриса ўша машинанинг ичида одам кўп бўлгани учун уни уриб юбормаслик мақсадида фурани урган. Ўша пайтда у катта машинанинг тагига кириб кетган.

«Ҳаммаси яхши, ҳавотир олманг, ўзимга ҳеч нима қилмади, арзимаган нарса бўлди. Худо ўзи асради. Ўзим соғ қолганим катта гап. Бир ифлос таксистни деб бўлди. Қилган ишинг учун Худодан қайтсин сенга. Сени қидирмайман ҳам. Ҳозир гапиришга ҳолим йўқ. Яхши одамлар бор экан Худога шукур, минг долларлик чиқимли жойда ҳам, менда айб йўқлигини айтиб, сизга ҳеч нима қилмаган бўлса бўлди, ўзим тўғрилаб юбораман, деб кетди йўлида. Фуранинг тагига кириб кетдим, инсофли одам экан. Йўлимни қисган ҳайдовчи кетиб юборди. Худони ўзи бор сендакаларга ҳам. Машинангда одам тўла бўлгани учун ўшани урдим, йўлимни сиқди, инсоф ҳам йўқ экан. Худодан қайтсин сенга. Сен ҳам рулда бўласан», — дейди у.

Шунингдек, инстаблогер автоҳалокатга сабаб бўлган одамни қидирмаслигини таъкидлади. У ҳайдочига Худодан қайтишини айтди. Актриса бир йил олдин ҳам ўша жойда автоҳалокатга учраган. Айб ўзида бўлмаса ҳам, уни уриб юборган одамнинг шароитини тушуниб, ундан ҳеч нима талаб қилмаган. Бонамур шу сабабли бу гал катта машинанинг эгаси уни тушуниб, ҳеч нима талаб қилмаганини айтди.

«Мен учун машина ҳеч нима эмас. Мана бошқа машина олиб ўша ернинг ўзида қайтдим. Ҳеч бўлмаса тушиб ҳол-аҳвол сўраб, ёрдам берганингда эди. Мен сенга тўлайсан деб ‘шантаж’ қилмасдим. Орқамдаги машинанинг камераси бор экан. Ўша ерда очтириб топтириб дабдалангни чиқартирсам бўлади. Лекин майли Худога ҳавола. Мендан бўлмаса ҳам, бошқасидан шундай қайтади. Асосийси, Худо асради. Соппа-соғман. Эсингизда бўлса, ўтган йили ҳам худди шу жойда автоҳалокатга учрагандим. Ўшанда мени келиб урган ‘Gentra’ шароитини тушунтирган. Бўйним чиқиб кетганди. Унда ҳам бурним цинганди. ‘Даъвойим йўқ. Ўзим даволанаман’, деб чиқиб кетгандим. Худони қудрати би йил ам худди ўша жойдан 100 метр тепада бўлди. Катта машинанинг тагига кириб кетдим. Худонинг тўғирлаб қўйгани шу бўлса керак. У машинанинг темирлари синиб кетди. Ўша жойда машинадан тушиб, ‘Майли, сизда айб бўлмади. Тушунман’, деб кетди», — дейди у.