Болливуд юлдузи Катрина Каиф қандай қилиб миллиардер бўлгани ҳақидаги сирни ошкор қилди
У Болливуднинг энг кўп маош олувчи актрисалари қаторига киради
Болливуднинг жозибадор ва истеъдодли актрисаси Катрина Каиф қандай қилиб миллиардер бўлгани ҳақида гапириб берди.
Болливуд кино оламидаги энг даромадли саноатлардан бири ҳисобланади. Ушбу кино саноатининг актёр ва актрисалари миллионлаб даромад топади бироқ ўзларининг шахсий бойлиги ҳақида гапиришни истамайди. Болливуднинг машҳур актрисаси Катрина Каиф маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида қандай қилиб миллиардер бўлгани ҳақидаги сирни ошкор қилди.
Катрина Каифнинг ҳозирги ойлик даромади 2 миллиард сўмдан ошади ва у Болливуднинг энг кўп маош олувчи актрисалари қаторига киради. У даромадининг катта қисмини кино санъатида ижро этган роллари орқали топади. Актриса миллиардер бўлишнинг энг яхши йўли пулни тўғри тақсимлаш ва шу соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда иш олиб бориш деб айтган.
«Миллиардер бўлишнинг ва уни сақлаб қолишнинг энг яхши йўли пулни тўғри тақсимлаш, шу соҳа мутахассислари билан бирга маслаҳат қилиб иш юритиш. Мен айнан шуларга амал қиламан», — дейди актриса.
Маълумот учун, актриса шу йилнинг декабрь ойида тўй маросимини ўтказишни режалаштирган ва шунинг учун барча суратга олиш ишларини вақтинча тўхтатган.




