Янгиликлар

Блогер Хонзоданинг машинасини уриб, унга хат қолдириб кетишди — видео

Ханна бу ишни қилган инсонни кечирганини айтди

Блогер Хонзоданинг машинасини уриб, унга хат қолдириб кетишди — видео

Инстаблогер, актриса Хонзоданинг машинасини уриб, унга хат қолдириб кетишди.

Бу ҳақда блогернинг ўзи саҳифасида маълум қилди. Хонзода туғилган кунида янги «Captiva» сотиб олган эди. У мазкур машинасини уриб кетишгани акс этган видеони жойлаб, шу ишни қилган инсоннинг қолдирган хатини кўрсатди. Хатга кўра, машинани урган шахс унда узр сўраб, Рўзаи рамазон ойида кечиришини илтимос қилган. Хонзода эса кечирганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонзода эри билан ажрашмаганини айтганди. Блогер ўзининг саҳифасида улар бирга тушган видеони жойлаган ва миш-мишларга аниқлик киритган. Шунингдек, эри билан тушган расм ва видеоларни нега олиб ташлаганига изоҳ берган.

Лекин унинг эри эса ўз саҳифасида ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилганини, лекин фойдаси бўлмаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, ҳозирда бошқа қиз билан учрашаётганини, яна уйланишини қайд этган.