Янгиликлар

Блогер Dilime Зулфиқор Мусоқовнинг муаллифлик ҳуқуқини бузиб ролик олгани маълум бўлди

Режиссёр бу бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат йўллаган

Блогер Dilime Зулфиқор Мусоқовнинг муаллифлик ҳуқуқини бузиб ролик олгани маълум бўлди

Инстаблогер Dilime тахаллуси билан танилган Дилшод Назаров режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг муаллифлик ҳуқуқини бузиб ролик олгани маълум бўлди.

Дилшод Назаров реклама ролигини олишда Зулфиқор Мусоқовнинг «Кичкина табиб» фильми ғоясини олган, ҳатто, роликда Дилшодбек Каттабековнинг ўзи ҳам роль ижро этган. Режиссёрнинг сўзларига кўра, унинг бу роликка ҳеч қандай алоқаси йўқ, блогер ундан бу масалада рухсат сўрамаган.

«Мен кинорежиссёр ва кинодраматург Зулфиқор Мусоқов, сизларга расмий шаклда ушбу хабарни етказмоқчиман. Охирги пайтларда кўпгина ташкилотлар ўзларининг реклама роликларида мен яратган кўпгина фильмларимнинг кадрларини ва ҳаттоки ўша фильмда ишлаган актёрлар иштирокида айнан уларнинг ўзи ўйнаган персонажларини ижро этиб мендан берухсат эфирга ва интернет тармоқларида намойиш қилишяпти. Шуни маълум қилмоқчи эдимки, шахсан мендан ҳеч ким бу рекламаларни тайёрлаш бўйича ҳеч қанақа рухсат олмаган. Кейинги пайтларда менга ва ижодимга нисбатан муаллифлик ҳуқуқларини (сценарий муаллифи ва режиссер сифатида) ўта қўпол равишда бузиш ҳолатларини кўп кузатяпман. Бу ишларга менинг ҳеч қанақа алоқам йўқ. Умидворманки, мени тўғри тушунасиз. Кўпгина мухлислардан менга тинимсиз қўнғироқлар бўлмоқда, наҳотки Сиз ўзингизни фильмларингизни арзон бозорга солдингиз, деган эътирозларни эшитдим. Ваҳоланки, мен бу ишлардан умуман узоқдаман… Ўйлайманки, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар бу мурожаатимни бефарқ қолдиришмайди», — дейди Зулфиқор Мусоқов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Назаров Яхши бола😇 (@dili.me)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилшод Назаров рекламаларга 20 миллиондан 100 миллионгача тушашини маълум қилганди. Аниқ сумма белгиланмаганини таъкидлаган.