Янгиликлар

«Биз уни ёш авлодга осонликча топширмаймиз». Салмон Хон ёш актёрларга мурожаат қилди

Актёр ҳозирда яна бир янги фильмда суратга тушмоқда

«Биз уни ёш авлодга осонликча топширмаймиз». Салмон Хон ёш актёрларга мурожаат қилди

Болливуд юлдузи Салмон Хон Ҳиндистоннинг ёш актёрларига мурожаат қилди ва машҳурликка эришиш ҳақида гапирди.

Салмон Хон маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида машҳурлик осонлик билан эришиладиган нарса эмаслигини, бунинг учун кўп меҳнат ва масъулият кераклигини айтди.

«Машҳурлик ҳар доим бор бўлган, биз уни ёш авлодга осонликча топширмаймиз. Унга осонлик билан эришилмайди, кўп меҳнат масъулият билан унга эришиш мумкин»,— дейди Болливуд актёри Салмон Хон

Салмон Хон шу вақтга қадар 50 га яқин кинофильмларда роль ижро этган ва дунё бўйлаб ўз мухлисларини топа олган. Касбига муҳаббат қўйган актёр ҳозирда яна бир янги фильмда суратга тушмоқда. Унинг ижросидаги «Ошиқу беқарорлар», «Чунки бу тақдир», «Тезлик», «Рақиблар» ва бошқа фильмлари жуда машҳур.