«Биламан, барибир лафзида турмайди». Ҳусан Жўраев айрим режиссёрларни танқид қилди
Актёр Ҳусан Жўраев ҳозирги режиссёрлар ўзига паст баҳо бериши ҳақида гапириб, уларни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, режиссёрлар ўзини, асарларини, умрини, вақтини паст баҳолайди. Шунингдек, профессионал билан ҳаваскорларни солиштириш нотўғри эканини таъкидлаган. «Мен учун энг ачинарли ҳолат режиссёрлар ўзини шу даражада паст баҳолаши. Ўзининг асарини, умрини, вақтини шундай баҳолайди. Менинг жаҳлим чиқадиган нарса келадида илтимос […]
Актёр Ҳусан Жўраев ҳозирги режиссёрлар ўзига паст баҳо бериши ҳақида гапириб, уларни танқид қилди.
Унинг сўзларига кўра, режиссёрлар ўзини, асарларини, умрини, вақтини паст баҳолайди. Шунингдек, профессионал билан ҳаваскорларни солиштириш нотўғри эканини таъкидлаган.
«Мен учун энг ачинарли ҳолат режиссёрлар ўзини шу даражада паст баҳолаши. Ўзининг асарини, умрини, вақтини шундай баҳолайди. Менинг жаҳлим чиқадиган нарса келадида илтимос қилади. Керак бўлса кўзининг ёшини оқизади. Илтимос ўйнаб беринг дейди. Осмондаги вадаларни беради. Биламан барибир лафзида турмайди. Кинога келасиз гримёр йўқ, либослар устаси йўқ, жиддий тайёргарлик йўқ. Ролни тушунтирмоқчи бўлади. Мендан ўн ёш кичкина боладан мен нимани ўрганаман. Мен уни эшитмайман. Охирги ўйнаган сериалимга қаердан ҳам рози бўлдим деб юбордим. Пулинг ҳам керак эмас. Ўлдириб юбор саҳнада. Мен ҳақиқатдан ҳам шу гапни айтдим. Мени ўлдириб юбор ўйнагим келмаяпти дедим. Эрталаб тўққизда суратга олиш бошланади дейишади. Лекин 12 да кириб келишади. Мен ҳеч қачон кеч қолмаганман. Ҳар куни оператор ўзгаради. Гримёр бир кун бор бир кун йўқ. Охири қарасам, гримёр актриса бўлди. Ҳали университетда ўқиётган қиз актриса бўлди. Ўзи бир нечта актёр бор эди. Охирида қарасам, ҳамма актёрлар кетиб қолди. Энди профессионал билан кеча келган инсонни таққослаш ўзи хато», — дейди у.




