Янгиликлар

Беҳзод Муҳаммадкаримов ролларидан кўнгли тўлмаслигини айтди

«Бошида кўргим ҳам келмайди», — дейди у

Беҳзод Муҳаммадкаримов ролларидан кўнгли тўлмаслигини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов оўйнган ролларидан кўнгли тўлмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч қайси ролидан юз фоиз кўнгли тўлмаган. Актёр, айниқса, фильм янги премьера бўлган пайти жуда асаби бузилишини айтди. Бироқ 1-2 йилдан кейин ўша ролни бошқача қзбул қилишини таъкидлади.

«Тўғрисини айтсам, бирорта ролимдан юз фоиз кўнглим тўлмаган. Театрдаги ролим бўладими, кинодаги бўладими кўрсам камчиликлар топавераман. Мана бу жойини ўзгартирсам бўлар экан деган нарса бўлаверади. Шунинг учун бошида кўргим ҳам келмайди. Айниқса, энг бошида кўрганимда жуда хато топаман. 1-2 йил ўтгандан кейин бошқачароқ қабул қиламан. Янги премьера бўлиб чиққан пайтда жуда асабим бузилади. Менда мана бу вазиятда бундай ўйнасам бўлар экан деган нарсалар кўп бўлади», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беҳзод Муҳаммадкаримов Мирза Азизовнинг вафотидан кейин қийналгани ҳақида хабар берилганди.