Интервью, Янгиликлар

Беҳзод Муҳаммадкаримов Мирза Азизовнинг вафотидан кейин қийналганини айтди

«Унинг ўрнини қандай босамиз деб бошимиз қотган», — дейди у

Беҳзод Муҳаммадкаримов Мирза Азизовнинг вафотидан кейин қийналганини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг вафотидан кейин  «Қодирхон» сериалини суратга олишга қийналишгани ҳақида айтиб берди.

Актёр ҳамкасбининг вафоти унга таъсир қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Мирза Азизов Қодирхон образининг асосий душмани. Беҳзод Муаҳммадкаримов актёрнинг вафотидан сўнг, ижодий жамоанинг барчаси бу персонажнинг ўрнини қандай босиш ҳақида ўйлаганини айтди.

«Жуда қаттиқ таъсир қилди. Инсон сифатида қандай таъсир қилгани ҳаммага маълум. Сериалга ҳам яхшигина таъсир қилди. Чунки менинг, яъни Қодирхоннинг асосий душмани. У ролни Мирза Азизов ўйнарди. Энг керакли персонаж йўқ бўлиб қолди. Унинг ўрнини қандай босамиз деб ҳамманинг боши қотди», — дейди актёр.