Янгиликлар

Babymohi севгилиси билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди — видео

Улар танишишига «Келмайсан» қўшиғи сабаб бўлган

Babymohi севгилиси билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди — видео

Инстаблогер, хонанда Babymohi Instagram саҳифасида севгилиси билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, барчасига «Келмайсан» қўшиғи сабаб бўлган. Ушбу қўшиқ хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғига тегишли бўлган. Қўшиқ Моҳларойимга ёқиб қолгани сабаб унинг муаллифи кимлигига қизиққан. Улар аввал Instagram’да бир-бирини кузатган.

«Барчасига ‘Келмайсан’ қўшиғимиз сабабчи бўлган. 2019 йил ёз ойларида мен продюсер билан ишлашни бошлаганман. Биринчи қўшиқ сифатида менга ‘Келмайсан’ қўшиғини беришган. У қўшиқни жуда ҳам севиб қолган эдим ва бундай қўшиқ кимники экан деган фикр мени тарк этмасди. Ким экан деб қизиқиб унинг Instagram саҳифасини топганман. Лекин расм йўқ эди. Бироз муддатдан кейин Instagram’да бир-биримизни кузатишни бошлаганмиз. Баъзида ёзишиб ҳам турар эдик», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)

Babymohi унинг ёзишини кутган. Бироқ йигит уни димоғдор қиз деб ўйлагани учун ёзмаган. Улар биринчи марта блогернинг онасининг хайрия байрамида кўришган. Шу пайти хонанда уни ёқтириб қолган.

«Мен ҳар доим ёзишини кутардим, лекин мени жуда ҳам эркатой ва димоғи баланд қиз деб ўйлагани сабаб, жуда кам ёзар эди. Шунинг учун, йигитлар ҳозироқ биринчи қадамни қўйинг, балки у қизга бир неча йиллардан сўнг сиз ҳам узук тақиб қўярсиз. 2019 йил 3 декабрь куни ойимнинг ишхонасида болажонларга хайрия байрам ташкил қилганимизда қўллагани келган ва биринчи маротаба шу ерда кўришганмиз. Расмини кўрмаган эдим ва биринчи кўрганимда кўнглим тушган, лекин билдирмаганман чунки у ўзини совуққон тутган. Биринчи учрашувга овқатланишга чиқганимизда лағмон айтганмиз. Жуда ҳам ноқулай вазият. Тассавур қилинг сиз биринчи учрашувдасиз ва лағмон еяпсиз. Бир амаллаб чиройли еганман», — дейди Babymohi.

Аввалроқ Babymohi’нинг ҳаммадан яширган севгилиси унинг қўлини Tashkent city’да сўраган. Йигит тиз чўкиб унга узук тутган. Блогер рози бўлгач, унга узукни тақиб, гул берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)

Блогернинг сўзларига кўра, у бу воқеадан бехабар бўлган. Севган йигити уни ифторликка таклиф қилган. У ердан чиқиб эса Tashkent city’ни айлантиришга олиб борган ва улар севиб тинглайдиган қўшиқ садолари остидан ундан қўлини сўраган.