Янгиликлар

Баҳора Арслонова қандай қилиб тез фарзандли бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди — фото

У тўйидан кейин 2 йил фарзандли бўлолмаганини айтди

Баҳора Арслонова қандай қилиб тез фарзандли бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди — фото

Актриса Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида қандай қилиб тез фарзандли бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Баҳора Арслонова тўйидан сўнг 2 йил давомида фарзанди бўлмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳар доим яхши ният қилиб, Худодан оналик бахтига етказишини сўраган. Актриса сабрининг меваси сифатида унга Худо Валидани берганини таъкидлади. Шунингдек, Баҳора Арслонова Аллоҳдан фарзандсиз оилаларга сабр мевасини беришини сўради.

«’Қандай қилиб тез фарзандли бўлдингиз?’, деган саволга жавобим. Менинг ҳам 2 йил фарзандим бўлмади лекин ҳар доим яхши ният қилиб, ‘Мени ҳам оналик бахтига етказ’, деб Аллоҳдан сўрардим. Бу бахтини илк бор менга ҳис қилдирган сабрим меваси қизим Валидадир. Худодан сўрардимки, ҳар бир хонадонда чақалоқ овози эштилсин. Фарзанди йўқ қадрдонларимга сабр мевасини тезроқ берсин», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)

Маълумот учун, Баҳора Арслонова 2018 йилнинг октябрь ойида Шерали Бобоқулов исмли спортчи йигит билан оила қурган. Тўй маросими Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган. Уларнинг 1 нафар қизи ва ўғли бор. Актрисанинг қизи Валидахон 2021 йил 21 январда туғилган. Унинг иккинчи фарзанди Ҳалид эса 2022 йил 14 майда дунёга келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳора Арслонова ўғли билан тушган илк суратини эълон қилганди. У расмни ўғли бир ойлик бўлгани муносабати билан қўйган. Актриса фарзандига Ҳалид деб исм қўйган. Баҳора Арслонова вақт тез ўтиши ва Ҳалиднинг кўз очиб юмгунча 1 ёшга киришини таъкидлаган. Актриса жойлаган суратда ўғлининг кўзига кўзойнак «стикер»ини қўйган.

Унинг сўзларига кўра, ўғли тонгги соат 9.10 да дунёга келган. Унинг иккинчи фарзанди 3 килограмм вазн ва 50 сантиметр бўй билан туғилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)