Медиа

Баҳора Арслонова ўғли билан тушган илк суратини эълон қилди — фото

Актриса 14 май куни иккинчи бор она бўлганди

Баҳора Арслонова ўғли билан тушган илк суратини эълон қилди — фото

Актриса Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида илк бор ўғли билан тушган суратини эълон қилди.

У расмни ўғли бир ойлик бўлгани муносабати билан қўйган. Актриса фарзандига Ҳалид деб исм қўйган. Баҳора Арслонова вақт тез ўтиши ва Ҳалиднинг кўз очиб юмгунча 1 ёшга киришини таъкидлаган. Актриса жойлаган суратда ўғлининг кўзига кўзойнак «стикер»ини қўйган.

Маълумот учун, Баҳора Арслонова 2018 йилнинг октябрь ойида Шерали Бобоқулов исмли спортчи йигит билан оила қурган. Тўй маросими Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган. Уларнинг 1 нафар қизи ва ўғли бор. Актрисанинг қизи Валидахон 2021 йил 21 январда туғилган.

«Вақт ўтишини қаранг, ўғлим Ҳалид бугун бир ойлик бўлди. Ана-мана дегунча бир ёшлик ҳам бўлиб қолади», — деб ёзади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)

Баҳора 14 май куни иккинчи бор она бўлганди. Бу ҳақда Баҳора Арслонованинг ўзи саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тонгги соат 9.10 да ўғил фарзанд дунёга келтирган. Унинг иккинчи фарзанди 3 килограмм вазн ва 50 сантиметр бўй билан дунёга келган. Актрисанинг Валидахон исмли қизи бўлиб, ҳозирда у бир ёшда.