Янгиликлар

Азода рад жавобини берган сирли ошиғи унга ҳалиям совға бермоқда — видео

«Ўйинчоқ олиб келди», — дейди у

Азода рад жавобини берган сирли ошиғи унга ҳалиям совға бермоқда — видео

Инстаблогер, актриса Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида сирли ошиғига рад жавобини берса ҳам унга совға бераётганини айтди.

Хонанданинг сўзларига кўра, сирли ошиғи ҳали ҳам унга гул бермоқда. Азода уларни «stories»ига қўймаётганини айтди. У йигит актрисага гулдан ташқари юмшоқ ўйинчоқ ҳам совға қилган. Инстаблогер у яхши йигит экани, нияти ҳам жиддийлигини таъкидлади. Азода унга рад жавобини берса ҳам у учун курашишда давом этяпти.

«Гул бераётган бола бор. Ҳар куни юрибди. Гул ҳам олиб келяпти лекин ‘stories’га қўймаяпман. Ўйинчоқ ҳам олиб келган. Яхши бола. Нияти ҳам яхши лекин мен йўқ деганман. У эса барибир ҳаракат қиляпти», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азода Мистер Х’га рад жавобини берганини маълум қилганди. Блогернинг сўзларига кўра, Мистер Х келиб ўзини таништирган. Азода унга рад жавобини берган. Хонанда йигит уни тўғри тушунди деган умиддалигини таъкидлади.

«У келиб ўзини таништирди. Мендан эса жавоб ‘йўқ’ бўлди. Буни тўғри тушунди деган умиддаман», — деб ёзади у.

Аввалроқ Азодага Мистер Хʼдан совға келганди. Мистер Х унга туғилган куни муносабати билан гул жўнатган. Лекин бу биринчиси эмас. Бундан олдин ҳам Азодага кўп бора гул келган. Хонанда унинг кимлигини сир тутмоқда.