Азиза Низомованинг севган йигити унга негатив ёзаётган эркакларга мурожаат қилди
Актриса, хонанда Азиза Низомованинг бўлажак турмуш ўртоғи Жамшид унга негатив ёзаётган эркакларга мурожаат қилди. Унинг айтишича, актрисанинг Instagram саҳифасида эркаклар ҳақоратли изоҳлар қолдирмоқда. У шундай турдаги изоҳ қолдирганлар билан ‘диреcт’да боғланмоқчи бўлганини, лекин улар жавоб қайтармаганини таъкидлади. «Бу видеони ёзишимдан мақсад, экран ортига ўтириб олган ‘диванний эксперт’ларга мурожаат қилмоқчиман. ‘Левий’ аккаунт очиб оладиганларга бир-икки оғиз […]
Актриса, хонанда Азиза Низомованинг бўлажак турмуш ўртоғи Жамшид унга негатив ёзаётган эркакларга мурожаат қилди.
Унинг айтишича, актрисанинг Instagram саҳифасида эркаклар ҳақоратли изоҳлар қолдирмоқда. У шундай турдаги изоҳ қолдирганлар билан ‘диреcт’да боғланмоқчи бўлганини, лекин улар жавоб қайтармаганини таъкидлади.
«Бу видеони ёзишимдан мақсад, экран ортига ўтириб олган ‘диванний эксперт’ларга мурожаат қилмоқчиман. ‘Левий’ аккаунт очиб оладиганларга бир-икки оғиз гапим бор. Сенлар бировга бирор нарса дейиш, ҳақорат қилишдан олдин мия деган нарсани ишлатасанларми, ўйлайсанларми шу мия билан? Ёки умуман мия, тафаккур қилиш қобилияти йўқми сенларда? Ёки шаҳар бедарвозами? Интернет бор экан, деб истаган гапимни айтавераман, дейсанларми? Биринчидан, ўзинги ҳам қизинг, синглинг, аёлинг, жиянинг бордир. Кимдир уни ҳақорат қилса, нима бўлади. Гапириб, гапларингга жавоб бера олмайсан, ‘диреcт’дан ёзсам, алоқага чиқмайсан. Нима деяпман, эртага қандай қилиб бу гапларимга жавоб бераман, деб ўйламайсанларми? Интернет хоҳлаган нарсасини қиладиган жой эмас», — дейди у.
Шунингдек, у эркак киши ундай бўлмаслиги кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Instagram’да фаол эмас, лекин Азиза Низомованинг саҳифасидаги изоҳларни ўқиб ҳайрон қолган.
«Эркак киши унақа бўлмайди. Эркак аввало, лавзи билан эркак. Комментарияларда бировнинг қизи, аёли, синглисини сўкиб, чиқиб кетасанлар. Шу билан эркак бўлиб қолдингми? Шохинг чиқдими? Ёки пулинг кўпайиб қолдими? Гуноҳини тўкдинг, холос. Ўзингга эса, гуноҳ орттирдинг. У тўғри, бу нотўғри, дейсан, сенларга эмас буни гапириш. Ҳар бир инсон Аллоҳ таолони олдида жавоб беради. Сенлар қози эмассан. Ҳаммамизга қози ягона — Аллоҳ. Шунинг учун, бировнинг қизи, синглисига гапиришдан олдин ўйла. Эртага ўзингга ҳам қайтади. Кейин узр сўраб ўтирганингни фойдаси йўқ. Худога шукур, биз кўчада яхши болалар билан катта бўлганмиз. Яхши акалар тарбия қилган ва ‘кўчада бир йигит билан қиз ўтиб кетса, гап отма, хуштак чалма’, деб ўргатилган. Буни ‘мужская солидарност’, дейилади. Сенларда бўлса, ‘солидарност’ тугул, ‘понятка’нинг ‘п’ ҳарфи ҳам йўқ. Тўғрисини айтсам, ҳайрон бўлиб қолдим. Ўзи Instagram’да жуда фаол, ‘шоумен’ эмасман. Шунчаки, аёлимнинг Instagram’идаги эркаклар ёзаётган изоҳларни ўқиб, ҳайрон бўлиб қолдим. Аёл кишидан баттар бўлиб, ғийбат қилиб ўтирибсанлар. Агар шунақа комментария ёзадиган болларни гапим тегиб кетган бўлса, мени топиб олиш қийин эмас. Маҳаллам Қорасувда. Исмим Жамшид. Исталган пайт, исталган одам билан гаплашиб олишга тайёрман», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Низомова севган инсони билан тушган суратини илк марта эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.




