Янгиликлар

Азиза Ёқубова тўрт нафар фарзанди бўлиши мумкинлигини айтди — видео

Актриса бошқа шаҳарга кўчиб кетиши мумкинлигини ҳам таъкидлади

Азиза Ёқубова тўрт нафар фарзанди бўлиши мумкинлигини айтди — видео

Телебошловчи, актриса Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида тўрт нафар фарзанди бўлиши мумкинлигини айтди.

Азиза Ёқубова ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ўзи ҳақидаги ҳеч ким билмайдиган фактларни айтиш сўралган. Актриса эса 1 ойдан сўнг бошқа шаҳарга кўчиб кетиши ва 4 нафар боласи бўлиши мумкинлигини айтган.

«Биринчиси психологияга ўқияпман. Анча ўзгардим. Иккинчиси янги кийимлар олдим. Учинчиси 1 ойдан кейин бошқа шаҳарга кўчиб кетишим мумкин. Тўртинчиси 4 нафар болам бўлиши мумкин. Бешинчиси ‘тренировка’ бошламоқчиман», — дейди актриса.

Аввалроқ Азиза Ёқубова блогер йигит билан муносабатини тўхтатишига сабаб бўлган ёзишмани эълон қилганди. Блогер Азиза Ёқубовага болаларини онасиникига ташлаб келишини айтган. Шоҳруз актриса фарзандларидан хабар олиб туришини ваъда бериб, улар бахтли яшашини таъкидлаган.

«Менинг боламни туғасиз. Менга текканингиздан кейин болаларингизни онангизникида қолдирасиз. Хабар олиб турасиз. Бахтли яшаймиз. Ҳамма нарсани унутасиз», — деб ёзган Шоҳруз.

Азиза Ёқубова блогернинг бу талабидан сўнг у билан хайрлашган. Унинг сўзларига кўра, ўн нафар эр топса ҳам, болаларини топа олмайди. Актриса Шоҳрузнинг асл юзини қачондир очилишини билган. Азиза Ёқубова севги фасли тугаганини таъкидлади.

«Хайр. Ўнта эр топаман лекин болаларимни топа олмайман. Пиарчи. Хайр, тугади. Мен ёшман ҳаётим олдинда. Сизга йўқ деганимнинг сабаби икки марта қоқилдим. Бир куни юзингиз очилишини билардим. Синовимиз тугади. Севги фасли тугади. Ҳамма ўз муродига етди», — деб жавоб қайтарган актриса.

Шунингдек, актриса ўғлининг туғилган кунини собиқ эри билан нишонлаганди. Актриса ўғлининг туғилган кунини ресторанларнинг бирида ўтказди. У базмни ўзининг яқинлари билан нишонлаган. Актриса ўғли билан рақсга тушаётган пайтда собиқ эри келган. Азиза Ёқубова уни кўриб ҳайрон қолган. У совға, шар ва гул олиб келган. Актрисанинг собиқ эри гулни аёлига бериб, ўзи ўғлини қўлига олган ва ташқарига чиққан. Азиза Ёқубова унинг келишини кутмаганини таъкидлаган. Актриса бироз вақт ўтгач, видеоларни саҳифасидан ўчирган.