Медиа

Азиза Ёқубова ўғлининг туғилган кунини собиқ эри билан нишонлади — видео

Актрисанинг собиқ эри совғалар билан келган

Азиза Ёқубова ўғлининг туғилган кунини собиқ эри билан нишонлади — видео

Телебошловчи, актриса Азиза Ёқубова ўғли Муҳаммад Амирнинг туғилган кунини собиқ эри билан бирга нишонлади.

Актриса ўғлининг туғилган кунини ресторанларнинг бирида ўтказди. У базмни ўзининг яқинлари билан нишонлаган. Актриса ўғли билан рақсга тушаётган пайтда собиқ эри келган. Азиза Ёқубова уни кўриб ҳайрон қолган. У совға, шар ва гул олиб келган. Актрисанинг собиқ эри гулни аёлига бериб, ўзи ўғлини қўлига олган ва ташқарига чиққан. Азиза Ёқубова унинг келишини кутмаганини таъкидлаган. Актриса бироз вақт ўтгач, видеоларни саҳифасидан ўчирган.

Аввалроқ Азиза Ёқубова блогер йигит билан муносабатини тўхтатишига сабаб бўлган ёзишмани эълон қилганди. Блогер Азиза Ёқубовага болаларини онасиникига ташлаб келишини айтган. Шоҳруз актриса фарзандларидан хабар олиб туришини ваъда бериб, улар бахтли яшашини таъкидлаган.

«Менинг боламни туғасиз. Менга текканингиздан кейин болаларингизни онангизникида қолдирасиз. Хабар олиб турасиз. Бахтли яшаймиз. Ҳамма нарсани унутасиз», — деб ёзган Шоҳруз.

Азиза Ёқубова блогернинг бу талабидан сўнг у билан хайрлашган. Унинг сўзларига кўра, ўн нафар эр топса ҳам, болаларини топа олмайди. Актриса Шоҳрузнинг асл юзини қачондир очилишини билган. Азиза Ёқубова севги фасли тугаганини таъкидлади.

«Хайр. Ўнта эр топаман лекин болаларимни топа олмайман. Пиарчи. Хайр, тугади. Мен ёшман ҳаётим олдинда. Сизга йўқ деганимнинг сабаби икки марта қоқилдим. Бир куни юзингиз очилишини билардим. Синовимиз тугади. Севги фасли тугади. Ҳамма ўз муродига етди», — деб жавоб қайтарган актриса.

Азиза Ёқубова собиқ эрининг барча қилмишларини очиқчасига ошкор қилганди. Aктриса эри гиёҳванд экани ва бир сафар 11 марта пичоқланганини айтганди. Азиза Ёқубова хизмат сафарларининг биридан қайтаётганда, собиқ эри бир йигитга актрисанинг машинасида яширилган ўроқни тиққани ҳақида гапириб берганди.